БМТ: Ироқнинг учдан бир қисми “ИШИД” жангарилари назорати остида қолмоқда

Жаҳон 23 Июль 2015 2586

Ироқнинг учдан бир қисми мамлакат хавфсизлик кучлари, кўнгиллилар ва халқаро коалициянинг қарши курашига қарамасдан ҳали ҳам “ИШИД” террорчилик гуруҳи назорати остида қолмоқда. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг Ироқ бўйича махсус вакили Ян Кубиш маълум қилди.

“Мосул бой берилгандан бир йил ўтиб, Ироқнинг учдан бир қисми ИШИД назорати ёки бошқаруви остида қолмоқда”, деб айтди Кубиш БМТ Хавфсизлик кенгашининг чораклик ҳисоботида.
Кубишнинг айтишича, ҳисобот даври давомида Ироқ хавфсизлик кучларининг миллий қуролли кучлар, сунний кўнгиллилар тузилмалари ва АҚШ бошчилигидаги коалиция кўмагидаги ҳужумкор операциялари вазиятни сезиларли даражада ўзгартира олмаган.

Кубишнинг айтишича, охирги уч ой ичида жанговор ҳаракатлар ва терактлар оқибатида Ироқда камида 1200 киши ҳалок бўлган, 2 мингдан зиёдроқ киши жароҳат олган.

Кўпроқ янгиликлар