Ди Каприо табиатни ҳимоя қилиш жамғармаси учун 40 млн евро хайрия маблағи йиғди

Маданият 23 Июль 2015 1705

Америкалик машҳур актёр Леонардо Ди Каприо ёввойи табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси учун 40 млн евродан ортиқ хайрия маблағи йиғишга эришди. Унинг раҳбарлигидаги хайрия ташкилоти матбуот хизматининг маълум қилишича, бу маблағлар 22 июль куни Франциянинг Сен-Тропе шаҳрида ўтказилган хайрия кечасида тўпланган.

Ушбу кечада машҳур рассом Энди Уорхол ва британиялик ҳаваскор рассом Бэнксининг қаламига мансуб қимматбаҳо асарлар ким ошди савдосига қўйилган. Шунингдек, Ди Каприо ўзининг Белиз яқинидаги Блэкдор Кей оролидаги мулкини америкалик тадбиркор Том Барракга пуллаган.

Қолаверса, у бир қатор кинофестивалларда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни 1 млн евро эвазига сотган.
Ушбу хайрия кечасида Монако князи Албер Иккинчи, франциялик машҳур актриса Марион Котийяр ҳамда америкалик актриса Кейт Хадсон ҳам иштирок этган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар