Доғистон республикаси ҳудудида Love Is сақичларининг мусулмонча аналоглари ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда "Казань онлайн" нашрига лойиҳа муаллифи Ренат Садиков маълум қилган.

Бундай сақичлар ўралган қоғозда "Фуад ва Самира оиласи" тасвири туширилган. Улар бахтли оила рамзи ҳисобланишади.
Муаллифнинг фикрича, бу оила бошқалар учун ибрат бўла олади. Қоғозлардаги ёзувларда бу оила тилидан мусулмон жуфтликларни биргаликда ибодат қилиш, биргаликда рўза тутиш ва бирлари бемор бўлганида, меҳрибонлик қилиш ҳақидаги чақириқлар битилган.