Фарғонада чим устида хоккей бўйича 21 ёшдан кичик ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунига етди. Чемпионатда 5 та жамоа иштирок этди.
Энг кўп очко тўплаган Андижон вилояти жамоаси чемпионат ғолиби бўлди. 2- ва 3-ўринларни “Фарғона азот” ва Самарқанд Олимпия захиралари болалар ва ёшлар ихтисослашган мактаби жамоалари бўлишдилар.
Мусобақа якунларига кўра, ёшлар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган мамлакат терма жамоаси таркиби шакллантирилди. Осиё чемпионати откябрда Бангладешда бўлиб ўтади.