22 июль куни Германиянинг Галле шаҳридаги “Maritim Hotel” комплексининг спорт залида бокс бўйича 42 – халқаро “Кимёгарлар кубоги” мусобақасининг 2-куни ўтказилди.

49 кг.гача бўлган жангда ўзбекистонлик боксчи Дўсматов Ҳасанбой кореялик Кимом Вонхвони 1-раундда техник нокаут билан мағлуб этди. Ҳожибоев Бургут (60 кг.гача) германиялик Эдше Гашини,  Мадримов Исроил (69 кг.гача) голландиялик Утер Жокикни ҳамда Жалолов Баҳодир германиялик Флориан Шульцни (+91 кг) мағлуб этди. Барча учрашувлар ўзбекистонлик 2:1 ҳисобида ўзбекистонлик боксчилар фойдасига ҳал бўлди.

Бундан ташқари, Ғиёсов Шаҳрам (64 кг.гача) германиялик Эйжен Дахинтенга 0:3 ҳисобида ҳамда Маҳкамов Зуҳриддин (81 кг.гача) монголиялик Сандагсурен Эрденбаярга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.