“Кливленд” баскетбол жамоасининг машҳур ҳужумчиси Леброн Жеймс ва унинг SpringHill Entertainment компанияси Warner Bros. Entertainment кинокомпанияси билан шартнома имзолади, деб дарак беради Hollywood Reporter.

Хабарда айтилишича, баскетболчи студиянинг кино ва телелойиҳаларида иштирок этади.

Жеймс “Ўйиндан ортиқроқ” (2008) фильмида бош ролни ижро этган ва айни пайтда унга ўзи продюсерлик қилган. Картина сюжети Леброннинг ва унинг тўрт нафар ўртоғининг ҳаётига бағишланган.