“Реал Мадрид” ҳимоячиси Серхио Рамос жамоада қолишни истамоқда. Бу ҳақда “мадридликлар” ярим ҳимоячиси Лука Модрич маълум қилди.

“Серхио Рамос “Реал” учун жуда муҳим ўйинчи. Бу бизнинг сардоримиз, майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам етакчи. Бу дунёдаги энг кучли ҳимоячи ва ўйлашимча у жамоада қолади. Унинг ўзи буни хоҳлаётганига ишончим комил”, - деди Модрич.

Маълумот учун, испаниялик ҳимоячига “Манчестер Юнайтед” клуби асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди.