"Ливерпуль" клуби ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер АҚШнинг "Лос-Анджелес Гэлакси" клубига ўтиб кетган Стивен Жеррард ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Жамоада Жеррарднинг ўрнини боса оладиган футболчи сайёрамизда йўқ. Биз энди унинг йўқлигини билдирмаслигимиз лозим. Ҳар бир футболчи ўз ишини қилиши керак.

Ҳатто, Месси ҳам унинг ўрнини боса олмайди. Унинг кетиши "Ливерпуль"да каттагина бўшлиқни келтириб чиқарди", - дейди Милнер.