Москвада 1 августдан йўл камералари светофорнинг тақиқловчи “қизил” чироғида чорраҳага чиқиб кетган автомобилларни қайд қила бошлайди.

Бу қоидабузарлик учун 1000 рубль миқдорида жарима солинади.

Москванинг баъзи кўчалар кесишмасида бу камералар ушбу қоидабузарликларни қайд қилишни бошлайди. Аввалроқ бу чорраҳаларда “қизил” чироқда уларга чиқиш тақиқланганидан огоҳлантирувчи “вафлисимон” йўл чизиқлари туширилиши маълум қилинганди.

Аввалроқ Йўл ҳаракати хавфсизлик бош инспекциясининг Москва шаҳри бўйича бошқармаси камералар томонидан қайд қилинган хавфсизлик камарини тақмаган қоидабузарларга жарима юборишни режалаштираётгани маълум қилинганди. Бундай ҳолатлар алоҳида эмас, балки бошқа қоидабузарликлар билан бирга қайд қилиниши кутилмоқда.

2015 йилнинг охиригача Москвада йўл камераларининг сони 1200тагача етказилади.