Москва шаҳрининг шимоли-шарқидаги савдо марказида чиққан ёнғин туфайли 4 минг нафарга яқин киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда ТАСС нашри Россия ФВВ матбуот хизматига асосланган ҳолда хабар берган.

Бошқармада маълум қилинишича, Двинцева тор кўчасидаги савдо биносининг биринчи қаватида рўй берган. Ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар бино маъмурияти 4 мингга яқин кишини эвакуация қилган.

"Ёнғин 10 метр кв майдонга зарар етказган. Айни вақтда олов бутунлай бартараф этилган, жароҳат олганлар йўқ", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ўт ўчирувчилар ҳудудда тутунга қарши воситларни қўллашган. Айни вақтда ходимлар ўз жойларига қайтишган. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.