Nestlé Uzbekistan ишлаб чиқарадиган маҳсулот — сутларнинг ҳаммаси Tetra Pak компаниясининг асептик қадоғига жойланади. Ушбу қадоқ ғояси ва уни амалга ошириш оралиғида ўтган 24 йиллик давр ичида сутга консервантларни қўшмаслик, унинг янги, хавфсиз ва фойдали хусусиятларини сақлаб қолишга қаратилган жадал ишлар олиб борилди.

Tetra Pak компаниясининг қадоғи асосида швециялик Рубен Раусингнинг миясига келган муҳандислик тафаккури ётади. Ўша вақтда, унинг ёшлиги ва нафсониятидан, принципиал жиҳатдан янги бўлган гигиеник қадоқ ҳақидаги ғоясидан бошқа ҳеч вақоси йўқ эди. Йирик саноатчилар у ўйлаб топган қадоқни жиддий қабул қилмай, янги корхонани молиялаштиришдан бош тортишади. Энди муҳандис фақат ўз кучига ишониши мумкин эди, холос. Бошланғич капитални йиғиш ишлари 1929 йилда сочилувчи маҳсулотлар учун қадоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик «Окерлунд ва Раусинг» фирмасидан бошланади.

Сутни қоғозга ўраб берсангиз

ХХ асрнинг ўрталари. Сут, асосан идишларга қуйиб берилаяпти, харидорлар дўконга ўзларининг бидони билан бормоқда. Бироқ тез орада ўз-ўзига хизмат кўрсатишга ихтисослашган илк супермаркетлар кичкина дўконларни сиқиб чиқара бошлайди ва ўз вақтида муҳандисдан юз ўгирган саноатчилар аламдан аттанг деб қолишади.

Tetra Classiс — тетраэдр ўрами, яъни ўтган асрда Аляскадан то Камчаткагача бўлган ҳудудда оммабоп бўлган пирамидачалар — сутни узлуксиз қуйишга асосланган дастлабки қадоқлар тизими ҳисобланади. У полиэтилен қопламали картондан тайёрланган. Тетраэдр ғоясининг гениаллиги унинг чиқиндисиз технологик жараёнида эди. «Қадоқ ўз қийматидан кўпроғини тежаши керак» — дейди Раусинг. Унинг фикрига сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ҳам қўшилди. Пирамидачаларни транспортировка қилиш жуда қулай эди, улар кам жойни эгаллаган ҳолда, бир-бирининг орасига кириб турарди. Энг асосийси эса, қуйиш пайтида маҳсулот ўзининг тозалигини сақлаб қолди. Тўғри, баъзида пирамидачалар билан кутилмаган ҳолатлар юзага келарди ва сут шошилиб турган қўлларда тўкилиб кетарди. Аммо шунга қарамасдан пирамидачалар ғояси жуда узоқ яшади, бунинг устига ҳозир у ўзининг иккинчи ҳаётини бошидан кечирмоқда.

Асептик ўрам 1961 йилда пайдо бўлди. Ташқи томондан худди шундай қутича, лекин қоғоз ва полиэтилен қатламларига зар қоғоз ҳам қўшилган. Ана шу қатлам шарофати билан ёруғлик нурлари ўрамнинг ичига кирмай қўйди. Агар ультрапастеризацияланган сутни шундай қутига қуйсангиз, у узоқ вақт яхши сақланади, витаминлари йўқолиб кетмайди, уни ёпиқ ўрамида, ҳатто уй ҳароратида ҳам сақлаш мумкин. Бу саноатдаги кескин бурилиш эди.

Кўп қатламли ўрам

Инсоният «ушладим-едим» тамойили бўйича бир кун билан яшашни тўхтатгани ҳамон маҳсулотни қандай сақлаш мумкинлиги ҳақида бош қотира бошлади. Машҳур «пекинча ўрдак» таоми озиқ-овқатларни Хитой императори солиқларидан яширишга уриниш ва жон таслим қилмаслик натижасида пайдо бўлган. Бунинг учун ўрдак лой билан чапланган ва печда пиширилган, кейин уни ерга кўмиб қўйишган. Қадимги Мисрда маҳсулотларни мустаҳкам ёпилган сопол идишларда сақлашган, Осиёда эса бунинг учун кўп қатламли сопол совутгич хумлар ўйлаб топилган, уларнинг сири ҳамон топилгани йўқ.

Nestlé Uzbekistan компанияси фойдаланадиган сут учун замонавий қадоқ ташқи томондан сув ўтказмайдиган плёнка билан ҳимояланган картондан ҳамда ички бир нечта қатламли озиқ-овқат полиэтилени (полипропилени) ва озиқ-овқат зар қоғозидан иборат. Ўрамнинг барча қатламлари озиқ-овқат саноатида фойдаланиш учун рухсат этилган бўлиб, жуда қаттиқ мувофиқлик назоратидан ўтказилади. Полипропилен сутнинг картонга тегишидан ҳимоя қилади ва унга кераклича мустаҳкамлик бағишлайди. Зар қоғоз витаминларни парчаловчи ёруғликни ўтказмайди.

Даставвал, қадоқни шакллантиришдан олдин, рулондан олинаётган материаллар конвейерда стериллаш учун водород пероксидидан ўтказилади, пероксид қолдиқлари ультрабинафша лампа остида йўқ қилинади, яъни кислород ва водородга парчаланади.

Кейин қутилар автомат тарзда шакллантирилади ва махсус тўлдиргичларда ҳавосиз қадоқланади. Бегоналарнинг бундай цехга кириши қатъий ман этилган. Цехнинг кўп сонли ходимлари эса фақат санитар ишлов берилганидан кейингина стерил ёпиқ кийимда кириши мумкин.

Қути на ҳавони, на ҳидларни ўтказади. У Tetra Brik Aseptik деб номланади ва сутни консервантларсиз ва паст ҳарорат режимисиз беш ойгача ёпиқ ҳолатда сақлайди. Шунингдек, ушбу қадоқ, бизнинг иқлим шароитида сутнинг йўлда бузилиб қолишидан қўрқмасдан, уни республиканинг энг узоқ бурчакларигача транспортировка қилиш имконини ҳам беради.

Биласизми, Рубен Раусингнинг бизнес ҳамкори Эрик Валленберг ўзининг тетраэдр ғояси учун ихтирочининг катта олтин медалига сазовор бўлган.

Тўғри, Раусинг патентни ўзининг номига расмийлаштирганди, аммо 1991 йили Швеция илмий-муҳандислик академияси ва бошқа юқори идоралар Эрик Валленбергнинг муаллифлигини тан олишди. Даниялик буюк физик, Нобель мукофотининг лауреати Нильс Борнинг «Инсоният тарихида ҳали бирор мартаям математик ғоя бу даражада муваффақиятли амалда қўлланилмаган» деб айтган сўзлари Валленберг учун ундан ҳам каттароқ мукофот бўлган бўларди. Раусинг эса ушбу қимматли муҳандислик ихтироси асосида тижоратни йўлга қўя олди.

Сут ҳақида ҳамма фактларни биласизми?

Унда буни исботланг ва Nestlé® Sutimнинг совғаларига эга бўлинг. Танлов ҳақида www.potrebiteli.uz сайтидан батафсил билиб олишингиз мумкин!
Блиц-сўров 31 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача ўтказилади.

Маҳсулот сертификатланган.

Реклама хуқуқлари асосида.