Доктор Алекс Голубков бошчилигидаги АҚШ халқаро ривожланиш агентлигининг соғлиқни сақлаш гуруҳи Ўзбекистондаги Силга қарши курашиш миллий дастури директори Мирзоғолиб Тиллашайхов билан учрашди.

Доктор Голубков силга қарши янги Бедаквилин Бедаквилин (Bedaquiline) дорисини донорлик дастури доирасида беғараз кўринишда олиш мумкинлигини маълум қилди.

USAID Ўзбекистонда силга қарши кураш борасида янги тавсиялар беради.  USAID билан ҳамкорлик турли кўринишдаги сил касаллигига чалинган беморларни даволашда самарали ҳамда энг замонавий даволаш усулларидан фойдаланиш имконини беради.