Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари дуранг ўйнади

Спорт 23 Июль 2015 2128

22 июль куни Тошкентдаги “Жар” стадионида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасида назорат учрашуви бўлиб ўтди.

Хабар берганимиздек, миллий терма жамоа мураббийлар штаби янгиланганидан сўнг ўзининг илк йиғинини ўтказмоқда. Ушбу йиғин давомида айни вақтда Жалилов бошқариб бораётган ва ўзининг июльдаги иккинчи йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиш режалаштирилган эди. Ушбу учрашувларнинг дастлабкисида ғолиб аниқланмади.

Фақатгина Олий Лигада тўп сураётган футболчилар жалб этилган ушбу йиғин доирасидаги дастлабки ўйинда ҳисобни айнан Самвел Бабаян шогирдалри очган эди. Иккинчи тайм аввалида олимпия терма жамоаси ҳимоячилари қўпол ўйнаганлиги боис, Аброр Каримов қўриқлаётган дарвоза томон 11 метрлик жарима белгиланди. Уни Сергеев аниқ амалга ошириб, ҳисобда миллий терма жамоани олдинга олиб чиқди.

Бироқ мамлакатнинг асосий жамоаси ушбу ғалабани ушлаб қола олмади. Учрашувнинг 75-дақиқасида Максимилиан Фомин Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб, ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

Жамоалар ўртасидаги иккинчи учрашув 25 июль куни, "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади.

Ўртоқлик учрашуви.

22.07.2015. “Жар” стадиони, Тошкент.

Ўзбекистон МТЖ – Ўзбекистон ОТЖ 1:1

Голлар: И. Сергеев (45) — М. Фомин (75)

Ўзбекистон МТЖ: 12. А. Лобанов, 18. А. Мерзляков, 7. В. Козак, 14. А. Исматуллаев, 13. Д. Хошимов, 22. Ж. Хасанов, 17. Ж. Соҳибов, 20. И. Тўхтахўжаев, 8. Ш. Каримов, 9. Т. Абдухолиқов, 11. И. Сергеев

Захира: 1. Э. Суюнов, 23. Ф. Сайфиев, 5. О. Ҳамробеков, 15. С. Андреев, 16. И. Шомуродов, 25. Ш. Гадоев, 19. Э. Суюнов, 20. Б. Ваҳобов, 21. А. Тўраев

Ўзбекистон ОТЖ: 1. А. Абдумавлонов, 17. М. Фомин, 14. Ж. Мирабдуллаев, 2. А. Комилов, 3. С. Раҳмонов, 9. О. Шукуров, 7. Ж. Абдумўминов, 23. Д. Туропов, 6. А. Махсталиев, 29. Ш. Достонов, 11. Жасур Ҳакимов

Захира: 20. М. Убайдуллаев, 5. Д. Турсунов, 18. С. Собирхўжаев, 16. М. Ражабов, 13. Д. Исмоилов, 4. М. Музаффаров, 22. Қ. Рўзиев, 10. С. Рекун, 19. З. Ўринбоев, 8. М. Бобожонов

Манба: the-uff.com

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар