Ўзбекистон раҳбарияти ИШИД таркибига ўзбекистонлик аёлларнинг қўшилиб қолишига қарши жиддий чора-тадбирлар кўрмоқда. Бу борада тушунтириш ишлари олиб борилмоқда, шунингдек, Сурия ва Ироққа кетиб қолган аёлларни ортга қайтаришга ҳаракат қилинмоқда.

"ИШИД" сафида бўлиб, қайтиб келган аёллар айтиб бераётган тафсилотлар маълум даражада бошқа аёлларни, жумладан, ёш қизларни бундай хатти-ҳаракатлардан эҳтиёт бўлишга чорламоқда.

Нукуслик 25 ёшли Сора исмли қиз туркиялик танишига ишониб, Анқарага учиб келган. Икки ойдан сўнг у ота-онаси билан алоқаларни узди. 7 ойдан сўнг у Туркия чегарачилари томонидан Сурияга ўтишга ҳаракат қилганида қўлга олинди.
Бу каби воқеалар кўп бора такрорланмоқда. Ўзбекистоннинг тегишли органлари фуқароларни экстремистлар тарғиботидан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.