Ўзбекистонлик велоспортчилар Хитойдаги мусобақада Осиё жамоалари ўртасида биринчи ўринни эгаллади

Спорт 23 Июль 2015 1037

Хитойда ўтказилган “Tour of Qinghai Lake” велопойгасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муносиб равишда иштирок этди.

Мусобақада 30 та давлатдан келган 100 нафардан ошиқ спортчилар совринли ўринлар билан бир қаторда Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпиадада иштирок этишни таъминлайдиган муҳим рейтинг очколари учун ҳам кескин кураш олиб борди.

Ўзбекистон велоспорт федерациясининг маълум қилишича, кўп кунлик 2030 км узунликдаги трассада бўлиб ўтган мусобақа якунларига кўра ўзбекистонлик спортчилар Осиё жамоалари ўртасида биринчи ўринни эгаллади. Бундан ташқари, якка тартибдаги кўринишда Абдуллажон Акбаров кумуш медални қўлга киритди. 

Кўпроқ янгиликлар