Қаршидан Шаҳрисабзгача бўлган автомобиль йўли цемент-бетон қопламали йўлга айлантирилади

Ўзбекистон 23 Июль 2015 1668

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 июлда имзоланган “Қарши шаҳрининг йўл-транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва қурилишининг истиқболли режаси Дастури тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан “Қарши-Шаҳрисабз” йўналиши бўйича 127 км узунликдаги автомобиль йўли тўлиқ таъмирланиб, цемент-бетон қопламали йўлга айлантирилмоқда. Бу ҳақда “Ўзавтойўл” ДАК матбуот хизмати хабар берган.

Хабар берилишича, воҳадаги икки қадимий шаҳарни боғлаб турган – 4Р-79 автомобиль йўлининг Қарши шаҳридан чиқувчи 0-10 км.лари ҳамда ушбу йўналишдаги - М-39 автомобиль йўлининг Шаҳрисабз шаҳрига кираверишдаги 1174-1185 км.лари оралиғида реконструкция ишлари амалга оширилмоқда.

Қурилиш ишлари “Ўзавтойўл” ДАК тизимидаги Автомагистрал бирлашмаси кўприк қурилиш участкаси ҳамда “Тошкенткўприк” корхоналари томонидан бажарилмоқда.

Ушбу автомобиль йўлларининг бир томонлама қисми, яъни икки тасмаси сентябрь ойида тўлиқ фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

Мазкур йўлнинг фойдаланишга топширилиши Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида яшовчи аҳоли учун қўшимча қулайлик яратиши таъкидланган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар