Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Пахталисой қишлоғида электр энергияси бўйича қарздорлар рўйхатида бу ерда яшамайдиган ва ҳаттоки муқаддам вафот этганлар номлари ҳам қайд этилгани аниқланди. Бу ҳақда "Адолат кўзгуси" нашрида ёзилган.

Маълум қилинишича, бу қишлоқда кунига 1-2 соат давомида электр энергияси ёқилади. Шунга қарамасдан, давлат хизматчилари, хусусан ўқитувчи ва шифокорларнинг маошидан ҳар ойда 100-150 киловатт учун тўлов олиб қолинган.

Чироқчи тумани прокурори О. Паянов қайд этилган камчиликлар бартараф этилиши учун тегишли чоралар кўрилишини маълум қилган.