Рафаэль Бенитес: "Роналду билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ"

Спорт 23 Июль 2015 2159

“Реал Мадрид” жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес Криштиану Роналду билан муносабати яхши эканини маълум қилди.

“Криштиану билан ишлаб кўргач, нима учун у дунёнинг энг яхши ўйинчи экани ҳамда унинг қанчалик ғалабага чанқоқлигини тушуниб етасан. Мен барча ўз ишига шундай муносабатда бўлишини хоҳлар эдим.

У билан ўртамиздаги муносабат бошқа футболчилар билан бўлгани каби. Мен футболчилар билан тез-тез гаплашиб тураман. Сизларни ишонтириб айтаманки, Роналду билан муносабатларимиз оддий, ҳеч қандай тушунмовчилик йўқ”.

Аввалроқ, Криштиану Роналду Рафаэль Бенитиснинг машғулот ўтказиш усулидан норози эканини билдирган эди. 

Кўпроқ янгиликлар