Самарқанд шаҳри ҳокимияти ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудига чиқиндилар тўплаш учун 100та махсус идишлар ўрнатади. Бу ҳақда "Самаркандский вестник" нашрида ёзилган.

Хабарда айтилишича, бундай идишлар пластмасса, қоғоз, темир, ёғоч, шиша ва бошқа чиқиндиларни алоҳида-алоҳида йиғиш учун мўлжалланган.

Айни вақтда шаҳарнинг 20га яқин нуқтасида шундай идишлар жамланган чиқинди қабул қилиш пунктлари ишламоқда.

"Шундай экан, шаҳар аҳолиси чиқиндиларни кўчага ташламасдан, махсус жойларга келтиришлари керак бўлади. Ахир кўчага ташланган чиқиндилар атроф-муҳитга зарар етказиб, шаҳар кўринишини бузиши мумкин", дейилади хабарда.