Украинанинг "Ворскла" клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов Footclub.com.ua нашри мухбири билан бўлган суҳбатда яқинда бўлиб ўтган никоҳ тўйи ҳақидаги саволга жавоб берди.

- Тошкентдаги тўйга Украинадан меҳмон кўп бордими?
- "Ворскла"дан 7 нафар жамоадошим меҳмон бўлди - Стас Богуш, Саня Ковпак, Артем Громов, Олег Мишенко, Денис Дедечко, Жека Ткачук ва Жека Будник. Айтишларича тўй уларга ёқибди. Аммо бу ҳақида мен ҳеч нарса дея олмайман, уларнинг ўзидан сўраган маъқул (кулади).

- Ўзбекистондаги тўйларнинг ўзига хос жиҳати нимада?
- Умуман олганда, ноодатий ҳеч нарса йўқ. Фақат бизнинг тўйларда келин ўғрилаш одати йўқ (кулади). Умуман олганда, Украинадаги тўйларда бўлмаганман, шунинг учун фарқини айтиб бера олмайман. Аммо биздаги тўйларнинг ўзига хос жиҳати - меҳмон кўп айтилиши бўлса керак. Масалан менинг тўйимга 650 нафар меҳмон келди...

Манба: uff.uz