Forbes версиясига кўра теннисчи Мария Шарапова Россиянинг шоу-бизнес ҳамда спорт юлдузлари 50талигида пешқадамлик қилмоқда.

28 ёшли теннисчининг даромади бир йил ичида 24,4 млн.дан 29,7 млн долларга ўсди. Бу қолган 49 нафар иштирокчи даромадининг 20 фоизини ташкил этади.

Спорт вакилларидан илк 10таликка хоккейчилар Александр Овечкин (4-ўрин, даромади 12 млн доллар) ҳамда Евгений Малкин (7-ўрин, даромади 9,9 млн доллар) жой олган.

Шунингдек, рейтингга футбол бўйича Россия терма жамоаси аъзолари – Александр Кокорин (5,9 млн доллар) ҳамда Игор Акинфеев (2,5 млн доллар)  киритилди.