Terrafugia фирмаси вертикал тарзда ҳавога кўтарилувчи автомобиль дизайнини ўзгартирди

Технология 23 Июль 2015 2510

АҚШнинг Terrafugia компанияси вертикал тарзда ҳавога кўтарилиш имкониятига эга TF-X учувчи машинасининг янги дизайнини намойиш этди. Бу машинани яратиш устида 2013 йилдан бери иш олиб борилмоқда. Компания вакилларининг айтишича, бу автомобилнинг 1:10 нисбатда бажарилган макети аэродинамик қувурдан муваффақиятли синовдан ўтди.

Terrafugia фирмасининг илк учар автомобили Transition 2010 йилда сертификатлашдан ўтган ва АҚШда енгил спорт самолётлари синфига киритилган. Бундай самолётларни бошқариш учун махсус курсларда сабоқ олиш ва 20 соат мустақил равишда парвоз қилиш керак бўлади. Машина ҳавода 787 км ни соатига 185 км/соат тезлик билан учиб ўта олиши мумкин.

Terrafugia TF-X модели тўртта ўриндиқ, йиғилувчи қанотлар ва ҳавога кўтарилиш, қўниш ва самолётнинг белгиланган жойгача парвоз қилиши учун жавоб берувчи автопилот тизими билан жиҳозланади. Автопилот тизими об-ҳаво шароитлари, фуқаролик авиацияси парвози учун ёпиқ ҳудудларни таҳлил қилиб, йўналишни ўзи белгилай олади.

TF-X қанотлари йиғилганда умумий фойдаланиш йўлларида ҳаракатлана оладиган оддий автомобилга айланади. Парвоз пайтида учувчи бошқарувни ўзига олиши мумкин, бироқ электроника учувчининг компьютернинг сўровларига жавоб бермаётганини аниқласа, унда автоматик қўниш тизимини ишга туширади. Машина, шунингдек, фавқулодда вазиятда хавфсиз қўниш учун парашютлар тизими билан таъминланади.

Кўпроқ янгиликлар