Ўтган ҳафтада Facebook, Telegram ва Whatsapp каби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан боғлиқ видео тарқалди.

“Даракчи” нашри билдиришича, мазкур видеода тўй саҳнасида хониш қилаётган Назарбековнинг устидан икки бойвачча пул сочаётгани, бунга нисбатан хонанданинг қўлини кўксига қўйиб қуллуқ қилиб тургани тасвирланган. Ушбу ҳолат туфайли хонанда яна танқидлар нишонига айланган.

“Мазкур тасвирда Назарбеков пул сочаётган йигитларни саҳнадан туртиб тушириши ёки уларнинг ҳаракатига эътироз билдириб, қаршилик кўрсатиши мумкин эди” деб ёзади шоу бизнес нашри.

Аввалроқ хонанда О.Назарбеков қушлар билан безатилган антиқа таом олдида тушган сурати туфайли исрофгарликда айбланган эди.