Uzbekistan Airways компанияси Москванинг Домодедово аэропортига жадвалда кўрсатилган вақт бўйича энг кўп қўнишларни амалга оширди ҳамда 2015 йилнинг июнь ойидаги энг маъсулиятли компания деб топилди.

Аэропорт матбуот-хизмати берган хабарга кўра, Uzbekistan Airways 138 маротаба белгиланган вақтда қўнишни амалга оширган бўлса, иккинчи ўринни 80 та кўрсаткич билан British Airways компанияси қўлга киритди. Шунингдек, Qatar Airways (59та) ҳамда Japan Airlines (17та) компаниялари ҳам ғолиб бўлганлар қаторидан жой олди.