Хитойнинг ZTE компанияси ишоралар билан бошқариладиган Axon Watch "ақлли" соатларини тақдим этди, деб хабар бермоқда Engadget.

Axon Watch’нинг кўриниши оддий аналог соатга ўхшайди. Бироқ унга 1,4 дюймли AMOLED дисплей ўрнатилган. Соат Tencent операцион системасида ишлайди. У 512 МБ тезкор ҳамда 4 ГБ доимий хотирага эга бўлади. Унга 300 мА/соат қувватга эга бўлган аккумулятор ўрнатилади.

Ҳозирда Axon Watch фақатгина Хитойда сотувга чиққан ва компания гаджетнинг хорижда ҳам сотувга чиқиши ҳақида маълумот бермаган.