“EVO” симсиз интернет провайдери жорий йилнинг 29 июль куни Ўзбекистонда 4-авлод тармоғи LTE’ни расмий ишга тушириш маросимини ўтказади.

Тадбир вақтида “EVO” вакиллари презентация ўтказади ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги режалари ҳақида маълумот беради. Маросимга расмий вакиллар ҳамда “EVO” (Жанубий Корея) компаниясининг таъсисчилари ташриф буюради.

Бундан ташқари, янги тармоқни ишга тушириш доирасида ҳомий ҳамда мижозларга фахрий ёрлиқлар топширилади.

Бугунги кунда 4G LTE технологияси Тошкент шаҳридаги мижозлар учун мавжуд бўлиб, 2016 йилгача Самарқанд, Бухоро ҳамда Фарғонанинг йирик шаҳарларида ҳам ишга туширилади.

EVO 4G LTE тармоғидаги тезлик 100 МБ/сонияни ташкил этади.