“Навоийазот” АЖ Япония компаниялари билан ҳамкорликда кимё мажмуаси қуради

Ўзбекистон 24 Июль 2015 2607

“Навоийазот” АЖ Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» ва «Mitsubishi Corporation» компаниялари билан аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш бўйича “фойдаланишга тўлиқ топшириш” шарти билан битим имзолади. Бу ҳақда "Ўзкимёсаноат" компаниясининг матбуот хизмати хабар берган.

Жорий йилнинг июнь ойида “Навоийазот” АЖ ва Япониянинг «Mitsubishi Heavy Industries» ҳамда «Mitsubishi Corporation» компаниялари ўртасида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш бўйича EPCC (лойиҳалаштириш, ускуна сотиб олиш, қуриш ва фойдаланишга топшириш) шарти билан битим имзоланди.

Имзоланган битим шартларига биноан йилига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш ва дунёнинг етакчи лицензиарлар технологияларни жорий этиш кўзда тутилган. Жумладан, аммиак бўйича - Даниянинг «Haldor Topsøe» ва карбамидни синтез қилиш ва доналаштириш бўйича Италиянинг «Saipem» ҳамда Голландиянинг «Uhde Fertilizer Technology» ускуна-жиҳозлар жалб этилади.

Лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб Ўзбекистон тараққиёт ва тикланиш жамғармаси кредит ресурслари ва корхонанинг ўз маблағлари белгиланган. Япоянинг халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) кредитларини жалб этиш масаласи устида ҳам иш олиб борилмоқда.

2015 йил 21 июлда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Навоийазот” АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори қабул қилинди. Унда лойиҳани ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида бир қатор имтиёзлар ва тегишли чоралар кўзда тутилмоқда.

Лойиҳани амалга олириш ва у тўлиқ қувватига чиқиш натижасида “Навоийазот” корхонасида минерал ўғитлар ишлаб чиқариш учун аммиак ва карбамид барқарор чиқарилиши таъминланади ҳамда маънан ва жисмонан эскириб кетган аммиак қувватларини фойдаланишдан чиқарилади. Шу билан бирга аммиак ишлаб чиқариш учун энергия сарфи камайтирилиб, йилига 100 млн доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилинади ва қўшимча 473 янги иш ўрни яратилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 14565 Lifestyle
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
00:08 / 20.08.2017 11574 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 47107 Жамият
Kun.uz Сирдарё ҳокими билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:40 / 16.08.2017 8466 Ўзбекистон
«Ўзбекистон 24» телеканали раҳбари ўзгарди
«GM Uzbekistan»нинг Асакадаги заводи ўз ишини вақтинчалик тўхтатади
Хайрулла Нуриддинов 3 кун ўтиб яна МТРК раиси ўринбосарлигига қайтди
Умумхалқ ҳашари доирасидаги хайрия тадбирларига 5,3 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди
16:45 380 Жамият
Макка шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ёнғин чиқди
16:40 2194 Жаҳон
Машҳур раҳбар бўлиш учун нималарга эътибор бериш ҳақида: 5 машҳур афсонага раддия
16:35 2393 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар