“Ўзбекистон қийин эрувчи ва ўтга чидамли материаллар комбинати” қаттиқ қотишмали материаллар ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда

Иқтисодиёт 24 Июль 2015 2404

2015 йилда Чирчиқда жойлашган “Ўзбекистон қийин эрувчи ва ўтга чидамли материаллар комбинати” АЖ 16 тонна қаттиқ қотишмали материаллар (подшипниклар учун втулкалар, ойна учун пармалар, перфораторлар учун бурғилар) ишлаб чиқаришни режалаштирган. Корхона маълумотларига кўра, ушбу материаллар 2014 йилга нисбатан 7 фоиз, 2013 йилга нисбатан эса 19 фоизга кўпроқ миқдорда ишлаб чиқарилади.

2014 йилда корхона ўз маблағлари ҳисобидан 202 минг долларга 500 тонна юқори ҳароратга чидамли керамика ишлаб чиқаришни ўзлаштириб олди. Ўзбекистон саноатининг турли мақсадлар учун мўлжалланган керамик буюмларга (қолипланган, қолипланмаган, пўлатни қуйиш учун стопор маҳсулотлар) эҳтиёжи 11,7 млн долларга баҳоланмоқда.

Комбинат 2017 йилга қадар водород-кислород цехи компрессор станциясини модернизация қилиш ҳисобига газ баллонларида кислород ишлаб чиқаришни йўлга қўяди.

Ушбу янги маҳсулотга саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва маиший хизмат кўрсатиш соҳалари катта эҳтиёж сезмоқдалар.

Истиқболли ишлаб чиқаришнинг унумдорлиги йилига 1,5 млн куб метр кислородни ташкил этиши кутилмоқда.

Корхона прогнозларига кўра, асосий маҳсулот – молибденнинг 2015 йилда ишлаб чиқарилиш ҳажми 570 тоннани, вольфрамники эса 110 тоннани ташкил қилади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар