2015 йилнинг январь ойидан июнь ойигача бўлган муддат давомида Ўзбекистонда 11,7 трлн сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди ва 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 118 фоизлик ўсиш қайд этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон давлат статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилган.

Бу кўрсаткичнинг 79,2 фоизлик қисми янги қурилишлар, таъмирлаш ишлари ва корхоналарни техник қайта жиҳозлаш ҳиссасига тўғри келади.