2015 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда йўл қурилиши ва таъмирлаш ишлари учун 672,2 млрд сўм сарфланган

Ўзбекистон 24 Июль 2015 3525

2015 йилнинг 22 июль куни “Ўзавтойўл” ДАК мажлислар залида компания бошқарувининг 2015 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда компания тизимидаги ҳудудий бўлинмалар, соҳавий корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни компания бошқарув раиси А.Абдувалиев олиб борди.

Йиғилишда таъкидланганишича, 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларида тизим корхоналари томонидан жами 672,2 млрд. сўмлик йўл қурилиш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бажарилган бўлиб, бу ўтган 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 121,7 фоизни ташкил этади.

Инвестиция дастурига мувофиқ 2015 йилда141,6 кмузунликдаги умумий фойдаланувда бўлган автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари белгиланган. Тузилган шартнома ва тасдиқланган режага мувофиқ илк ярим йиллик якунлари бўйича 218,3 млрд. сўмлик йўл ишлари бажарилиб,45,5 кмузунликдаги автомобил йўллари реконструкция қилинди.

Халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларида ҳамда шаҳар кўчаларида “Ўзавтойўл” компанияси корхона ва ташкилотлари томонидан йўлларни мукаммал таъмирлашда 81,4 млрд. сўмлик ишлар амалга оширилиб,24,3 кмузунликдаги умумий фойдаланувдаги автомобил йўллари таъмирланди.

42654 кмузунликдаги умумий фойдаланишдаги автомобил йўлларини сақлаш ва жорий таъмирлаш ишлари бўйича 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида 337,7 млрд. сўмлик маблағлар ўзлаштирилди.

Ҳисобот даври мобайнида тизим корхона ва ташкилотларида 180 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар