Андижон вилоятидаги оромгоҳда ФВБ ташаббуси билан “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди

Ўзбекистон 24 Июль 2015 1766

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари мутахассислари томонидан ёз мавсумида болалар вақтини сермазмун ўтказиш ҳамда фавқулодда вазиятларга оид билим кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида жойларда бир қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 15 июль кунида Андижон вилояти Булоқбоши тумани “Шифокор” Болалар соғломлаштириш оромгоҳида болалар ўртасида “Ёш қутқарувчи” мусобақаси ўтказилди.

Мусобақа Андижон вилоят ФВБ ташаббуси билан Булоқбоши туман тиббиёт бирлашмаси, Маданият ва спорт ишлари бўлими мутахассислари, оромгоҳ раҳбарияти ва тарбиячилари ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мусобақада 3 та гуруҳ, “Халоскор”, “Тезкор” ва “Фидокор” жамоалари ўзаро беллашди. Ушбу гуруҳларга оромгоҳнинг 30 нафар дам олувчи болалари жалб этилди.

Мусобақада “Фидокор” гуруҳи ғолиб деб топилди ва барча иштирокчиларга мақтов ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Мусобақа ўтказиш давомида дам олувчи болаларга, оромгоҳ раҳбар ва ходимларига ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш, ота-оналар томонидан келтирилган, тез айнийдиган озиқ-овқат маҳсулотларини оромгоҳ ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш, сунъий сув ҳавзасида чўмилишда сузиш мураббийси томонидан болалар хавфсизлигини таъминлаш, чўкиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, тоғ ён бағирларига саёҳатни чеклаш, оромгоҳ тадбирларини салқин пайтларда ўтказиш, ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тайёрлашда санитария-гигиэна талабларига қатъий риоя этиш бўйича вилоят ФВБ мутахассислари томонидан тегишли тушунча ва кўрсатмалар берилди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар