“ИШИД” террорчилик гуруҳи босиб олган ерларидан олинган нефтни сотишдан ойига 40 млн доллар фойда олмоқда, деб айтди АҚШ молия вазирининг террорчиликни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ўринбосари Дэниэл Глейзер.

Глейзернинг таъкидлашича, бу маълумот Суриянинг шарқида нефть-газ олинишини назорат қилган “ИШИД”нинг етакчиларидан бири Абу Саифнинг ўлимига олиб келган операция туфайли ошкор этилди.

Глейзернинг айтишича, гуруҳнинг оддий жангарилари ойига минг доллар маош олади.