"Би-би-cи" журналисти АҚШ президенти Барак Обама билан суҳбат уюштирди.

Бу суҳбат давомида Обама ўзининг президентлиги даврида аҳолининг ўз ёнида қурол олиб юришини тақиқлаш тўғрисидаги қонун жорий этишга бўлган уринишлари самарасиз якунланганини афсус билан қайд этган.

"Тан олиш керакки, фуқароларнинг қурол олиб юриши борасидаги эркинликлари туфайли жиноятчилик кучайиб, ўн минглаб кишилар ўқотар қуроллардан ҳалок бўлган", дейди президент.

Унинг таъкидлашича, АҚШда 2001 йилнинг 11 сентябрь кунидан кейинги муддат ичида терактлар туфайли қурбон бўлганлар сони 100 кишидан ошмагани ҳолда жиноятчилик туфайли ўн минглаб кишилар ўлдирилиши жуда кўп ҳисобланади.