Тула шаҳрининг Привокзальний туман судига 64 ёшли тулалик аёл Надежда Глуховага нисбатан очилган жиноий иш кўриб чиқиш учун юборилди. Аёл ноқонуний миграция ташкил қилишда айбланмоқда.

Глуховага нисбатан жиноий иш прокуратура томонидан амалга оширилган тергов материалларига кўра 2 июнь куни қўзғатилган.

Тергов давомида Тула шаҳрининг Косая Гора посёлкасида яшаган Глухова ўз уйидаги ёрдамчи хўжаликда чорвачилик билан шуғуллангани маълум бўлган. Аёл Ўзбекистон фуқароси Шералиевга ўз уйидан доимий яшаш жойи ва уй хўжалигини юритиш бўйича иш билан таъминлаган. Аёл ўзбекистонликка иш ҳақи сифатида озиқ-овқат маҳсулотлари ва пул бериб борган.

Тула вилояти прокуратураси матбуот хизматининг маълум қилишича, Россия ҳудудида ноқонуний тарзда яшаган Шералиев аёлникида яшаб юрган пайтида 5 кишини ўлдирган ва кичик ёшдаги боланинг соғлиғига оғир зиён етказган.