Россия спорт ишлари вазири Виталий Мутко Санкт-Петербург аэропортида ФИФА президенти Йозеф Блаттерни кутиб олди.

Блаттер бу шаҳарга 2018 йили Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионати учун саралаш учрашувларига қуръа ташлаш маросимида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган.

"Бу ерда муҳит ажойиб. Маросим ҳам шундай ўтишига ишонч билдираман", дейди Блаттер ТАСС мухбирига.

Ушбу маросим 25 июль куни Константиновск саройида ташкиллаштирилади. Маросим шу куни Тошкент вақти билан 20:00дан бошлаб Россиянинг Биринчи каналида жонли равишда эфирга узатилади.

Бироз олдин, Блаттер ушбу сафари вақтида Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш нияти ҳақида айтиб ўтганди.

Маросимда Собиқ Иттифоқ терма жамоаси дарвозабони бўлган Ринат Дасаев, Россия тарихидаги энг кучли тўпурар Александр Кержаков, бразилиялик собиқ юлдуз Роналдо, Италия терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган Фабио Каннаваро, 2010 йилги мундиалнинг энг яхши футболчиси Диего Форлан, камерунлик ҳужумчи Самуэль Это`О, 1996 йилги Европа чемпионати қаҳрамони Оливер Бирхофф, 2015 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибларидан бири сербиялик Предраг Райкович, "Зенит" ҳужумчиси Халк каби машҳур шахслар ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11та шаҳридаги 12та стадионда бўлиб ўтади