Болгариялик теннисчи Григор Димитров россиялик теннисчи Мария Шарапова билан ишқий муносабатларига чек қўйилганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Бизнинг йўлларимиз айро бўлди. Биз бирга ажойиб лаҳзаларни бошимиздан ўтказдик. Мен Марияга ҳаётида ва фаолиятида катта бахт ва зафарлар тилаб қоламан”, деб айтди Димитров.

2014 йилнинг октябрида жуфтликнинг ажралиши ҳақида маълумот берилганди, бироқ кейинроқ бу маълумот инкор этилган.

Шарапова ва Димитров ўртасидаги муносабатлар 2012 йилдан бошланган эди.