Буюк Британиянинг “Радио Йоркшир” радиостанцияси ФИФА президенти Йозеф Блаттерга иш таклиф қилди.

20 июль куни ўтказилган матбуот-анжуманда Блаттер ташкилотни тарк этгандан кейин радиода ишлаш тилагини билдирганди.

“Биз Блаттерга кейинги ёзда, у ФИФАдан кетгандан кейин “Радио Йоркшир”да вакансия таклиф қилмоқчимиз. Агар у радиожурналист бўлишни истаётган бўлса, унда бу касбга ўрганиш учун бундан яхшироқ жой йўқ”, деб айтди радиостанция вакили Сэм Брижес.

Ўтган йилдан фаолиятини бошлаган радиостанция Йоркшир графлигидаги “Лидс” стадиони яқинида жойлашган.