24 июль куни Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Швециянинг Баштад шаҳрида давом этаётган турнирнинг яккалик баҳси чорак финалида кортга чиқади. Кеча тунда унинг ярим финал йўлидаги рақиби номи маълум бўлди. Бу ҳақда olamsport.uz нашри маълум қилди.

Мукофот жамғармаси 439.405 еврони ташкил этувчи мусобақанинг ярим финалига чиқиш учун Денис франциялик Бенуа Пэрни мағлуб этиши талаб этилади. Таққослаш учун, Истомин дунё рейтингида 73, Пэр эса 62-ўринни эгаллаб турибди. Истомин - Пэр баҳси Тошкент вақти билан соат 17.30да бошланади.

Истомин Баштад турнирининг илк даврасида аргентиналик Диего Шварцманни 6:3, 6:4, иккинчи даврада испаниялик Николас Альмагрони 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.