Жанубий Кореяда Олимпиада ўйинлари дастуридан ўрин олган таэквондонинг WTF йўналиши бўйича ўтказилаётган нуфузли халқаро турнирда Дмитрий Шокин олтин медални қўлга киритди.

Энг оғир вазнли (+87 кг) спортчилар ўртасидаги мусобақада Ўзбкекистон шарафини ҳимоя қилган амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин дунёда тенгсиз таэквондо устаси эканлигини яна бир бор исботлади. Ҳал қилувчи баҳсда у хорватиялик спортчини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Миллий олимпия қўмитаснинг хабарига кўра, мазкур халқаро турнирда ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилаётган мусобақаларда ўзбекистонлик Севинч Муҳаммаджонова ҳам олтин медалга сазовор бўлди.