24 июль куни Греция қирғоқлари яқинида зилзила қайд этилди. Бу ҳақда РИА Новости нашрида хабар берилди.

АҚШ Гелогия хизмати маълумотларига кўра, зилзила кучи 5,2 баллга тенг бўлган.

Аниқлик киритилишича, бу зилзила маркази мамлакат жануби-ғарбидаги Кефалос шаҳридан 16 километр масофадаги Кос оролида бўлган.

Зилзила ўчоғи 141,5 км чуқурликда бўлгани айтилган.

Зилзила жабрланувчилари ҳақида маълумот берилмаган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида цунами келиб чиқиши эҳтимоли ҳақида ҳам ҳеч нима дейилмаган.