Yes-News нашрида интернет орқали танишиб, илк марта учрашган ўсмир ёшидаги хитойлик йигит ва қизнинг ўзаро жанжаллашиб кетишгани ҳақида хабар ёзилди.

Бу воқеа гувоҳларидан бири ҳолат тасвирга олинган видео лавҳани You Tube порталига жойлаштирган.

Лавҳа орқали илк марта учрашган бу жуфлик бу учрашувгача бир-бирини алдаб келгани фош бўлганини кўриш мумкин.

Маълум бўлишича, йигит ва қиз интернетга ўз суратларини қўймаган, ўсмирлар бир-бирлари ҳақида бутунлай бошқача тасаввурда учрашувга чиқишган.

Натижада, дастлаб қиз сумкаси билан ёлғончи йигитни ура бошлайди. Йигит эса атрофдагиларга ўз телефонидаги суратларни кўрсатиб, ўзи ҳам алдангани ҳақида гапиради. Натижада улардан қайси бири кўпроқ айбдорроқ экани ҳақида баҳс боради. Жанжал сўнгида йигит қизни кучли зарб билан ерга қулатади. Шундан сўнг, уларнинг иккиси ҳам икки томонга кетади.