Исроил Иорданияга Сурия ва Ироқ билан чегараларида “ИШИД” террорчилик гуруҳи жангарилари билан кураш олиб бориш учун 16та Cobra вертолёти совға қилади, деб хабар бермоқда Haaretz нашри.

Шахсини маълум қилишни истамаган амалдорнинг айтишича, АҚШда ишлаб чиқарилган вертолётларнинг Иордания ҳарбий-ҳаво кучларига берилиши Вашингтон томонидан ўтган йилиёқ маъқулланган эди. Амалдорнинг таъкидлашича, гап вертолётларнинг бепул фойдаланиш учун топширилиши ҳақида кетмоқда.

Манба бериладиган техниканинг аниқ сонини айтмаган, бироқ “16 тага яқин вертолёт берилиши” реажалаштирилаётгани ҳамда улардан баъзилари эҳтиёт қисмларга ишлатилиши мумкинлигини айтган.