Жанубий Корея полицияси 33 ёшли шахсни Оқ уйга АҚШнинг Сеулдаги элчиси Марк Липпертни ўлдириш билан таҳдид қилиб, мактуб юборгани учун ҳибсга олди.

Ренхап агентлиги берган хабарга кўра, Сеул полициясига 14 июль куни АҚШнинг Сеулдаги элчихонасидан шу масала бўйича мурожаат келиб тушган.

Терговда аниқланишича, ушбу шахс Оқ уйга шу мақсадини ифодалаш учун инглиз тилида "алмойи-жалмойи" гаплар билан мактуб ёзган.

Айни вақтда у ўзига қўйилаётган айбловни тан олмаган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 6 март куни Корея бирлашуви тарафдори бўлган 55 ёшли Ким Ки Чжон АҚШнинг Жанубий Кореядаги элчиси Марк Липпертга 25 санtimeтрли пичоқ билан ҳужум қилиб, жароҳат етказган эди. Элчи кучли қон кетиши билан касалхонага етказилган, у ерда унинг жароҳатига 80 та чок туширилганди.