Хонанда Каниза шу йилнинг куз ойларида турмушга чиқаётганлигини маълум қилди. Бу ҳақда “Даракчи” газетаси ёзмоқда.
Хонанданинг бўлажак турмуш ўртоғи санъат вакилларидан эмас, шунга қарамай, у тўйгача ўз жуфтининг кимлигини ошкор қилишни истамади.
Бундан ташқари, Каниза фотосуратчиларга атаб қўшиқ куйлашини маълум қилди
“Журналистларга атаб қўшиқ куйладим, энди навбат фотографларга”, – дейди хонанда.
“Агарда Канизанинг навбатдаги режаси амалга ошса, ҳақиқатан оламшумул воқеа бўлиши турган гап. Ахир шу пайтгача фотографларга атаб ҳеч ким қўшиқ куйламаганди”, – деб ёзади газета мухбири.