Керри Доҳада Лавров билан Эрон ва Сурия масалаларини муҳокама қилади

Жаҳон 24 Июль 2015 3381

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Эрон ва Суриядаги вазият бўйича музокаралар ўтказишини маълум қилди. Бу ҳақда “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Керри Нью-Йоркда Халқаро муносабатлар бўйича Кенгашдаги нутқи давомида томонлар учрашуви яқин орада Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтишини айтиб ўтди.

Керри учрашув қачон бўлиши ҳақида аниқ маълумот бермади, бироқ у ўша нутқида Доҳага “10 кундан кейин” кетишини таъкидлаб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар