Япониянинг Mitsubishi Motors автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси АҚШда автомобиль ишлаб чиқаришни тўхтатиб, тез ривожланаётган Осиё бозорига эътибор қаратади. Бу ҳақда Kyodo маълум қилди.

Бунга Mitsubishi’нинг АҚШда кам миқдорда сотилаётгани асосий сабаб бўлган.

Компаниянинг Иллинойсдаги заводи йилига 120 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш кучига эга. Бироқ 2014 йил якунларига кўра, завод 60 минг дона автомобиль чиқариш билан чекланган.

Яқин орада завод сотувга қўйилади. Шундан сўнг, компания ўз автомобиллари савдосини Осиёда ривожлантиришга ҳаракат қилади ҳамда Таиланд ва Филиппиндаги заводларни ривожлантириш билан шуғулланади.