Murad Buildings Игорь Манннинг семинарида 20 нафар ўқитувчининг иштирок этишини молиялаштирмоқда

Иқтисодиёт 24 Июль 2015 4895

Murad Buildings қурилиш компанияси Тошкентдаги олий таълим муассасаларининг 20 нафар ўқитувчисининг 28 июлда бўлиб ўтадиган маркетинг бўйича мураббий Игорь Манннинг семинарларида иштирок этишларига ҳомийлик қилмоқда.

“Биз ўқитувчилар олган билимлари ва малакаларини ўзларининг талабаларига етказадилар, деб умид билдирамиз. Бу талабалар ўз навбатида эгаллаган билим ва малакаларни амалиётда ва келгусида ўз бизнесларини ташкил этишда қўллайдилар. Замонавий бизнес-технологияларга эга маънан ривожланган ёшлар мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ва умуман жамиятнинг гуллаб-яшнаши учун энг яхши асосдир”, деб айтди Murad Buildings компаниясининг асосчиси Муродхон Назаров.

Murad Buildings компаниясининг асосчиси Муродхон Назаров

Ўқитувчилар учун бундай бизнес-семинарда иштирок этиш Игорь Манн шахсий тажрибасидан олинган амалий мисоллар билан ўз назарий билимларини мустақкамлаш учун яхши имкониятдир.

Ўқитувчилардан ҳар бири ўзига берилган имкониятни юқори баҳолади ва Murad Buildings компаниясига ўз миннатдорчилигини билдирди.

Игорь Манн — Россиянинг энг таниқли маркетологи ва шу билан бирга маркетинг бўйича кўплаб китоблар муаллифи ҳисобланади. Манн турли давлатларда маркетинг бўйича корпоратив ва очиқ тренинглар ўтказади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30114 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42364 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158835 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45029 Lifestyle
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
01:32 175 Спорт
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 824 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 441 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 1985 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 178 Спорт
Кўпроқ янгиликлар