"Манчестер Юнайтед" жамоаси ўзининг собиқ футболчиси Криштиану Роналдуни "Реал"дан қайтариб олиб келмоқчи.

Manchester Evening News нашрида ёзилишича, жамоа бу футболчини трансфер қилиши орқали ўз тарихидаги энг қимматбаҳо харидни амалга ошириши мумкин. Бунгача бу борадаги энг юқори кўрсаткич 2014 йилнинг ёзида "Реал"дан 59,7 млн фунт эвазига Анхель Ди Мариянинг олиб келиниши орқали қайд этилганди.

Маълумот учун, Роналдунинг мадридликлар билан шартномаси 2018 йилгача тузилган.

Бироз олдинроқ, даврий нашрларда "Реал"нинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес ҳамда португалиялик ушбу ҳужумчи ўртасида давомли низолар рўй бераётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009 йилда "МЮ"дан 80 млн евро эвазига "Реал" сафига ўтганди.

Қайд этиш жоизки, 23 июль куни "МЮ" Ди Марияни 65 млн евро эвазига "ПСЖ"га бериб юборгани маълум қилинди.