Германиянинг Галле шаҳридаги "Maritim Hotel" спорт мажмуасида давом этаётган бокс бўйича 42 халқаро анъанавий "кимёгарлар кубоги" турнирида ярим финал жанглари бўлиб ўтди. 

Мазкур жанглардан кейин ўзбекистонлик 5 нафар боксчи олтин медаллар учун курашни давом эттирадиган бўлди. Икки нафар боксчимиз Исроил Мадримов ва Рустам Тўлаганов эса ушбу босқичда ўз юришларини тўхтатишди ва бронза медаллар билан тақдирланишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бокс федерацияси ахборот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари иштирокидаги ярим финал жанглари

-49 кг. Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон) - Дэвид Жагодзински (Польша) - 3 : 0
-52 кг. Аброржон Қодиров (Ўзбекистон) - Рони Библик (Германия) - 2 : 1
-56 кг. Муроджон Ахмадалиев (Ўзбекистон) - Омар Ел-Хаг (Германия) - 2 : 1
-60 кг. Бургут Ҳожибоев (Ўзбекистон) - Даемин Бае (Корея) - 3 : 0
-69 кг. Исроил Мадримов (Ўзбекистон) - Бамба Туншибат (Мўғулистон)
-91 кг. Рустам Тўлаганов (Ўзбекистон) - Дмитро Лисови (Украина) - 1 : 2
+91 кг. Баходир Жалолов (Ўзбекистон) - Хвапоенг Сонг (Корея) - Техник нокаут.

Турнирнинг финал жанглари 24 июль кунига белгиланган.