Роботни қандай қилиб ранг ажратишга ўргатиш мумкин? Роботнинг бу “маҳоратидан” қаерда фойдаланиш мумкин? Тошкентдаги Турин политехника университети талабалари Фирдавс Неъматзодов ва Санжар Золилов ўз ишларида шу саволларга жавоб топдилар.

Робототехникага қизиқиш ва ихтиро қилишга интилиш бу талабаларни Ўзбекистондаги муҳандислик йўналишидаги энг йирик олий таълим муассасаларидан бирига олиб келди. Йигитлар университетдаги Мехатроника марказида ўзларининг илк роботларини яратишди. Улар яратган робот дунёдаги энг машҳур бошқотирма – Кубик рубикни йиғишга мўлжалланган. Робот бу масалани ҳал қилиши учун йигитлар уни рангларни ажрата олишга ўргатувчи компьютер дастурини ёзишларига тўғри келди. Йигитлар бунинг уддасидан чиққанларидан кейин бу малакалар қайси соҳаларда фойдали бўлиши устида бош қотира бошладилар. Бунга жавоб тезда топилди. Аниқланишича, қайта ишловчи корхоналарда автоматик сараловчи машиналарга оқ рангни қизил ёки кўкдан, ёки бошқа рангдан ажратиш уқуви етишмас экан.

Талаба йигитлар ўзларининг илмий фаолиятларидан иккинчи робот устида иш бошлашди. Янги роботни Кубик рубикни йиғиш учун ёзилган дастурга мослаштирилиб ва уни хомашёни қабул қилиш ва тақсимлаш учун зарур механизмлар билан жиҳозлаб, талабалар янги робот моделини йиғишди. Талабаларнинг ушбу ихтироси VIII Республика инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркасида тадбиркорлар ва саноатчиларда катта қизиқиш уйғотди.